Ливан бош вазири Саъд Ҳаририй мамлакат президенти Мишель Аун билан музокаралардан сўнг истеъфога чиқиш масаласини қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда, Al Jazeera телеканалига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«Бугун президентга истеъфо ҳақида маълум қилдим, у мени қолишга чақирди, асосий сиёсий масалалар бўйича мулоқотни давом эттириш учун... Мен рози бўлдим», — деди у.
Бош вазирнинг сўзларига қараганда, у Ливан бирлигини мустаҳкамлаш ва ички ихтилофларни бартараф қилиш учун барча ишни қилишга тайёр.
Ноябрь ойининг бошида Саудия Арабистонига борган Саъд Ҳаририй ўша ердан туриб истеъфога чиқишини маълум қилган эди. Матбуотда у Саудияда мажбурлаб ушлаб турилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бир муддат илгари Ҳаририй Ливан пойтахти Байрутга қайтиб келди.
Изоҳ (0)