Хитойнинг Макао маъмурий ҳудудида бўлиб ўтган пойгада оммавий авария юз берди. Ҳодиса тор трассанинг ёпиқ бурчагидан чиқиб келган Mercedes-AMG GT3 нинг шинаси зарарланиши оқибатида юзага келди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Халқаро автомобиль федерациясининг Гран Туризмо автомобиллари ўртасидаги (FIA GT) жаҳон чемпионати вақтида Mercedes’нинг шинаси зарарланиб, четга тўхтаган. Унинг ортидан келаётган Porsche 911 GT3 R ёпиқ бурчакдан чиқиб келгани сабабли тўхташга улгурмаган ва Mercedes’га урилган. Шу тариқа пойга йўлаги ёпилиб қолган. Натижада 20 та автомобилдан атиги тўрттаси авариядан қутулиб қолган.
Изоҳ (0)