Мадагаскарда ўлат эпидемиясига қарши кураш давом этмоқда, аммо беморлар уколдан қўрқиб, клиникалардан қочиб кетаётгани вазиятни мураккаблаштирмоқда. Бу ҳақда, Daily Mail нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шифохоналар қоровулларининг айтишича, улар мунтазам равишда қочишга уринган беморларни ушлаб қолади. Бир киши қочиб кетишга муваффақ бўлди, аммо, аҳволи ёмонлашгач, ўзи қайтиб келди.
«Одамлар шифохоналарга ўрганмаган… Клиникалар қуришнинг ўзи етарли эмас, одамлар у ерга бориши ҳам керак», — деди ЮНИСЕФ вакили Жан Бенуа-Манхес.
Октябрь ойининг бошидан буён Мадагаскарда 140 дан ортиқ одам ўлат қурбони бўлди, 2 минг киши хасталикдан даволанмоқда.
Изоҳ (0)