Биз сизларни «BPМ: Бизнесингиз самарадорлигини ошириш калити» мавзусидаги бепул бизнес-нонуштага таклиф қиламиз. Тадбир 7 декабрь Тошкент шаҳрида Ground Zero коворкинг марказида ўтказилади.
Тадбир бизнесни тезкор бошқарувга масъул корхона раҳбарларига, бизнесни ривожлантиришга масъул директорларга, АТ директорларга ва АТ бўлими менежерларига, бизнес жараёнлар консультантлари ва таҳлилчиларга мўлжалланган.
Бизнес нонуштада бизнес жараёнлар бошқаруви бўйича экспертлар қатнашади. Улар бизнесни жараёнли бошқаришни технологиялари ва амалга оширилган лойиҳалар тимсолида намойиш этадилар.
Тақдимотлар дастури:
- «Бизнес жараёнларни самарадорлигини ошириш» Виталий Пономорев, ЭЛМА Россия, Компания директори муовини;
- «Рақамли траснформация ва унда BPМ’нинг тутган ўрни» Максим Подпорин, BPМ ва РPA. EPAМ Systems, Россия, Амалий директори;
- «Банкларда АБТни (ABC) ўзгартирмасдан бизнес жараёнларни қандай автоматлаштириш мумкин» Мумтоз Далимов, TUNE Consulting, Бош бизнес-консультант;
- «Капитал Банк бизнес жараёнларини автоматлаштиришда ЭЛМА BPМ-тизими қўллаш тажрибаси» Фуад Гусейнов, Капитал Банк, Озарбайжон, Жараёнлар офиси бошқарувчиси.
Реклама ҳуқуқи асосида!
Изоҳ (0)