Россиялик миллиардер Алишер Усмонов «Газпром» корпорация маблағларидан шахсий мақсадларда фойдаланмаган эди ва ўз манфаатларини судда ҳимоя қилади. Бу ҳақда унинг матбуот хизматига таянган ҳолда «ТАСС» хабар бермоқда.
Муқаддам Юрий Мильнер жамғармаси «Газпром»нинг шуъба корхонаси маблағларидан АҚШ ижтимоий тармоқларига инвестиция киритиш учун фойдалангани ҳақидаги хабарлар матбуотда чоп этилди. Шуъба корхонасига Алишер Усмонов бошчилик қилаётган пайти бу ҳаракатлар амалга оширилгани журналистларнинг шубҳаларига сабаб бўлган эди.
«Жаноб Усмонов томонидан гўёки ‘Газпром’ маблағларининг шахсий мақсадлар йўлида сарфланиши ҳақидаги барча инсинуациялар ёлғон, ҳақиқатга мос келмайди. Жаноб Усмонов ва унга боғлиқ компаниялар ҳар доим қонунга амал қилади, корпоратив бошқарув принциплари ва этик меъёрларга қатъий амал қилган ҳолда фаолият юритади», — деб изоҳ берди бу янгиликка бизнесменнинг расмий вакили.
«Жаноб Усмонов ва унинг структуралари ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг барча юридик воситаларидан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқади», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)