АҚШ президенти Дональд Трамп 3 ноябрь, жума куни суднинг сержант Боуи Бергдални дезертирлиги учун қамоқ жазосига маҳкум қилмагани борасидаги ҳукмини кескин танқид қилди, деб хабар берди «ТАСС».
«Сержант Бергдал борасида қарор — бу мамлакатимиз ва қуролли кучларимизнинг тўлиқ шармандалиги», — деб ёзади Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасига.
Аввалроқ, суд 2009 йилда Афғонистондаги хизмати вақтида дезертирликни амалга оширган Бергдал шарманда қилиниб, қуролли кучлар сафидан чиқариб юборилиши бўйича ҳукм чиқарган эди, бироқ унга қамоқ жазоси бермаган.
Бергдал 2009–2014 йилларда «Толибон» жангарилари қўлида тутқун бўлган. АҚШ ҳарбий раҳбарияти сержантни радикал ҳаракатнинг бир қанча асир жангариларига алмаштиришга келишиб олиб, уни қутқарган. Аммо шундан кейин Бергдал дезертирлик қилганини, яъни армия сафидан қочганини тан олди.
Изоҳ (0)