Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва The Best соврини билан қаторасига иккинчи бор тақдирланди. Мазкур маросимга ФИФА 2016 йилда асос солган бўлиб, у энди иккинчи бор ўтказилаётганди.
Криштиану Роналдуга бу борада Неймар ҳамда Лионель Месси рақобатчилик қилди. Португалиялик футболчи рақибларидан кўпроқ очко тўплашга муваффақ бўлди. Месси ва Неймардан фарқли ўлароқ, Роналду ўтган мавсум Испания Ла Лигасида зафар қучди, шунингдек, Чемпионлар Лигасининг кетма-кет икки карра ғолибига айланди. Аввалроқ у клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ҳам ғолиб чиқишни уддалаганди.
Роналду 2017 йил ҳисобидан «Реал» ва Португалия термасининг жами 48 та ўйинида иштирок этди. Бунда у рақиблар дарвозасига 44 та гол уриб, 11 та голли пас оширди. Шунингдек, Чемпионлар Лигасида энг яхши тўпурар учун аталган совринни ўзиники қилиб олди. Бунинг натижасида УЕФА ҳам Роналдуни йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олганди.
Изоҳ (0)