Daimler AG компанияси хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммо туфайли дунё бўйича миллиондан ортиқ Mercedes-Benz автомобилини чақириб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
495 минг автомобиль АҚШда, 400 минг Буюк Британияда, 76 минг Канадада ва яна бир неча минги Германияда чақириб олинади.
Чақириб олишга машиналардаги хавфсизлик ёстиқчалари янглиш очилиб кетиши мумкин бўлган носозлик сабаб бўлди. Ушбу носозлик туфайли бир нечта ҳайдовчилар жиддий бўлмаган шикастланишлар олган.
Изоҳ (0)