Ўзбекистон футзал термаси Осиё Чемпионати саралаш босқичини ўта йирик ғалаба билан бошлади. Непалга қарши залга чиққан футзалчилар 14 та гол уришга муваффақ бўлди.
Мираброр Усмоновнинг ўғли вице-президент бўлган Футзал Ассоциациясининг фаолияти тугатилди
Ўтган ҳафта Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси тарқатиб юборилиб, футзал спорт тури ҳам ЎФФ тасарруфига ўтказилганди. Мазкур ғалаба ўша воқеликдан кейин биринчиси бўлди.Баҳодир Аҳмедов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон футзал термаси бунга қадар Туркманистон мезбонлик қилган усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларининг финалига қадар етиб бориб, Эронга имкониятни бой берганди. Жамоа Осиё Чемпионатининг амалдаги финалчиси ҳам ҳисобланади. Қитъа чемпионатига сўнгги бор пойтахт Тошкент мезбонлик қилган бўлиб, Ўзбекистон футзалчилари финал учрашувида яна ўша форслардан енгилганди.
Саралаш беллашувларига Эроннинг Табриз шаҳри мезбонлик қилмоқда. 16 октябрь куни Тошкент вақти билан 18:00 да ўзбекистонлик футзалчилар Туркманистонни синовдан ўтказади. 17 октябрь куни 15:30 да эса Қирғизистонга қарши беллашув бўлиб ўтади. Гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган термалар Осиё Чемпионатига йўл олади.
Осиё Чемпионати. Саралаш «А» гуруҳи. 1-тур 15 октябрь, якшанба
Ўзбекистон — Непал 14:1
Голлар: Дилшод Раҳматов, 1 (1:0). Фарҳод Абдумавлонов, 2 (2:0). Даврон Чориев, 3 (3:0). Даврон Абдураҳмонов, 5 (4:0). Дилшод Раҳматов, 8 (5:0). Артур Юнусов, 13 (6:0). Артур Юнусов, 14 (7:0). Сураж Раут, 22 (7:1). Дилшод Раҳматов, 23 (8:1). Даврон Чориев, 24 (9:1). Анасхон Раҳматов, 26 (10:1). Хусниддин Нишонов, 33 (11:1). Саураб Магар, 35-авт (12:1). Дилмурод Шавкатов, 39 (13:1). Дилмурод Шавкатов, 40 (14:1).Осиё Чемпионати келаси йилнинг 6—18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Унда 16 та жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.
Изоҳ (0)