2017 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофотини келиб чиқиши япониялик бўлган британиялик ёзувчи Кадзуо Исигуро олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Нобель мукофоти ташкилий қўмитаси хабарномасида таъкидланишича, Исигуро «ўз романларида жаҳон билан алоқамиз ҳақидаги хомхаёл ҳиссиётларимиз ортида яширинган тубсизликни ғаройиб эмоционал куч билан очиб ташлайди.
Кадзуо Исигуро 1954 йили Нагасакида туғилган. 1960 йили унинг оиласи Буюк Британияга кўчиб ўтган. Исигуро жами еттита роман ёзган. Унинг «Кун қолдиғи» романи (1989 йил) Букер мукофотини қўлга киритган ва кинолаштирилган.
Изоҳ (0)