Facebook ижтимоий тармоғи профилни юз таниш орқали қайта тиклаш функциясини синовдан ўтказа бошлади. Бу ҳақда, TechCrunch нашрига асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Компания вакиллари қўшимча функция фақат ижтимоий тармоққа кириш учун бунга қадар ишлатилган ускуналар орқали очилишини маълум қилди.
Айтилишича, бу икки омилли аутентификация қаторида хавфсизликни таъминлаш сари навбатдаги қадам бўлади. Айрим ҳолатларда Facebook аккаунтини тиклашда ижтимоий тармоқдаги дўстларнинг суратларини таниш ҳам сўралиши мумкин.
Синовлар ҳақида биринчи бўлиб билган The Next Web журналисти унинг скриншотини чоп этди.
Изоҳ (0)