Тошкентда Captiva ҳайдовчиси ўлим билан якунланган ЙТҲни содир этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ хабар берди.
27 сентябрь куни соат 18:20 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида жойлашган Uzbek Invest биноси қаршисида ҳайдовчи Captiva русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб пиёдани уриб юборди.
Натижада жабрланувчи эркак йўл-транспорт ҳодисаси жойида вафот этди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)