Саудия Арабистони таълим вазирининг ўқув дастурлари масалалари бўйича ўринбосари Муҳаммад бин Аттия Ал Ҳаритий катта синф ўқувчилари учун мўлжалланган тарих дарслигида магистр Йода тасвирлангани туфайли ишдан бўшатилди, деб ёзади Gulf News.
Мамлакат таълим вазири, шунингдек, китобни ўқиб чиққан ва таҳрирлаганларни ҳам ўз лавозимларидан бўшатиш ҳақида қарор чиқарди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида мактаб дарсликларидан бирида қирол Файсал «Юлдузлар жанги» персонажи Йода билан бирга акс этган сурат аниқланган эди. Суратда Йода Саудиянинг учинчи қироли 1945 йилда БМТ Уставини имзолаётган пайтда унинг ёнида турибди. Расмни саудиялик рассом Шавииш яратган, аммо у ўзининг асари қандай қилиб дарсликка тушиб қолганини билмаслигини айтди.
Изоҳ (0)