Шимолий вокзал яқинидаги янги кўприкдан фоторепортаж
Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири Шимолий вокзал яқинида жойлашган Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгичнинг янги суратлари билан бўлишди.
Унинг сўзларига кўра, кўприк ёнида турган қўриқчи у келаси ҳафта очилишини айтган (фотосуратлар 24 сентябрь, якшанба куни олинган). Кўприк ҳозирча ёпиб қўйилган, у ердан ҳатто пиёдаларни ҳам ўтказишмаяпти, дейилади постда.
Изоҳ (0)