22 сентябрь куни Украинанинг Львов вилоятида мухолиф сиёсатчи Михаил Саакашвили томонидан давлат чегарасининг ноқонуний кесиб ўтилиши борасидаги ишнинг иккинчи мажлиси бўлиб ўтаётган эди. Иши кўриб чиқилаётган Саакашвили суд мажлисига келмади, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Бу ҳақда сиёсатчи Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Ҳозир Мостиск судида мен томонимдан чегарадан ўтишда маъмурий қоидабузарликка йўл қўйилгани борасидаги иш кўриб чиқилмоқда. Мен Черкассда одамлар билан учрашувимни бекор қилмаслик қарорига келдим», — дейилади хабарда.
Шунингдек, у яна бир бора Польша–Украина чегарасини қонуний кесиб ўтганини таъкидлади.
Украина президенти Пётр Порошенко бир неча ой илгари Саакашвилини мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилган эди. Аммо сиёсатчи мамлакатга киришга қарор қилди. У Польша ҳудудидан Украинага яқинлашганида, одамлар чегара пунктида тўпланиб, унинг ўтишига ёрдам берди.
Изоҳ (0)