Германия канцлери Ангела Меркель АҚШ президенти Дональд Трампнинг БМТдаги КХДР ҳақидаги баёнотларини қўллаб-қувватламаслигини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Муқаддам Трамп КХДРни йўқ қилишга тайёрлиги ҳақида баёнот берган эди.
«Мен бундай таҳдидни қўллаб-қувватламайман», — деди у, Deutsche Welle радиосига берган интервью чоғида тегишли саволга жавоб бераркан.
«Биз ҳар қандай ҳарбий ечимни нотўғри деб ҳисоблаймиз ва дипломатик саъй-ҳаракатларга урғу берамиз. Бу, менинг фикримча, санкциялар, бу санкциялар реализацияси, бу тўғри жавоб. КХДРга оид қолган ёндашувлар нотўғри», — қўшимча қилди Меркель.
Илгари Венесуэла вакили Трампнинг баёнотини танқид остига олган, Жанубий Корея эса, аксинча, қўллаб-қувватлаган эди.
Изоҳ (0)