18 сентябрь, душанба куни пойтахтдаги ресторанлардан бирида ўзбек эстрадаси ва мода оламининг таниқли вакиллари иштирокидаги тўй бўлиб ўтди. Кўплаб эстрада хонандалари, актриса ва бошловчилар учун ўзига хос образ яратиш билан шуғулланувчи дизайнер Дилдора Қосимова турмушга чиқди.
Дилдоранинг баxт оқшомида Ўзбекистон халқ артистлари Гулсанам Мамазоитова, Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева, Юлдуз Турдиева, хонандалар Шаҳзода, Умидахон, Дилсўз, актриса Асал Шодиевалар меҳмон бўлди.
https://www.instagram.com/p/BZMZJUmB8vM/?taken-by=lasposauz
Изоҳ (0)