Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Туркманистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Аввал хабар қилинганидек, давлат раҳбари Ашхобод шаҳрида ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.
Ташриф доирасида Президент қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)