ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари 17 сентябрга ўтар кечаси Ироқнинг ал-Хавижа шаҳри яқинида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция расмий вакили Райан Дилон бу борада баёнот берди.
«ИШИДнинг ал-Хавижа яқинидаги коалиция ҳарбий базасига муваффақиятсиз ҳужуми ўтган тунда амалга оширилди. Битта худкуш камари вақтидан олдин портлаб кетди, яна икки нафари отиб ташланди. Иттифоқчилар томонида йўқотишлар йўқ», — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)