14 сентябрь куни старт олган футбол бўйича Европа Лигасининг 1-турида Португалиянинг «Витория Гимараэш» клуби Австриянинг «Red Bull»ини қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Кўринишидан оддий учрашув, деб ёзди «Championat.asia» нашри. Аммо унда аҳамиятли битта жиҳат бор. Шу куни мезбонларнинг асосий таркибида португалиялик футболчи у ёқда турсин, бирорта ҳам европаликнинг ўзи йўқ эди. Таркиб Америка ва Африкадан етиб келган футболчилардан шакллантирилганди.
Ўз навбатида Австрия клубининг асосий таркибида маҳаллий футболчилар бор-йўғи 3 тани ташкил қилди. Умумий ҳисобда мазкур учрашувда дунёнинг 17 мамлакати футболчилари иштирок этди.
Изоҳ (0)