Бангкок шифохоналаридан бирида юз берган портлашни уюштиришда гумонланувчи суд томонидан портловчи моддаларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва сақлаш айблови билан тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. 22 май куни юз берган портлаш оқибатида 20 дан ортиқ одам жароҳат олган эди. Бу ҳақда 14 сентябрь куни Bangkok Post газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Аввал электр тармоқлари компаниясида муҳандис бўлиб ишлаган 62 ёшли Ваттана Пумрет портлашдан бироз вақт ўтиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олиниб, айбини тан олган эди. У, шунингдек, ўқ-дориларни ноқонуний сақлагани учун суд томонидан 2 минг бат (60 доллар) жаримага тортилган.
Bangkok Post’нинг қайд этишича, Ваттана Пумрет қамоқхонада тўрт йилдан кўпроқ вақтини ўтказиши мумкин. Судда унга нисбатан қасддан қотилликка уриниш айблови бўйича иш ҳам мавжуд. Мазкур иш бўйича қарор 16 октябрда чиқарилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)