12-сентаб куни Москва шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари иш бошлайди. Давлат Кремль саройида унинг тантанали очилишига бағишланган концерт бўлиб ўтади, деб хабар беради «Ўзбекистон 24» телеканали.
Айни дақиқаларда ўзбек санъаткорлари ушбу тадбирга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Унда «Мақом», «Ўзбекистон», «Навбаҳор» ашула ва рақс ансамбллари, ёшлар симфоник оркестри, етакчи опера солистлари ўз дастурларини намойиш этади.
14 сентябрга қадар давом этадиган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида, шунингдек, турли мавзуларда халқ амалий санъати кўргазмалари ташкил этилади, «Ўзбекистон маданий мероси — дунё нигоҳида» деб номланган давра суҳбати ҳам ўтказилади.
Изоҳ (0)