Туркманистонда мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси — Маликгули Бердимуҳамедов шарафига медаль таъсис этилди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» ресурси маълум қилди.
Мамлакатнинг бир палатали парламенти аъзолари мазкур қарорни бир овоздан ёқлади.
12 август куни давлат раҳбари жамоатчилик эътиборига отасининг ички ишлар органларидаги фаолиятига бағишланган китобини тақдим этган эди.
2016 йил декабрида мамлакат ўрта мактабларида Бердимуҳамедовнинг «Донолик манбаи» китобидан иқтибослар ишлатиш мажбурияти белгиланган эди. Мактабдаги туркман адабиёти дастурига, шунингдек, амалдаги президентнинг бир қанча китоблари киритилган.
Изоҳ (0)