Facebook бир неча маротаба ёлғон хабарлар тарқатган саҳифаларни ижтимоий тармоқда реклама қилишни тақиқлади. Тегишли ахборот 28 август куни компания блогида эълон қилинди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Илгарироқ Facebook мустақил экспертлар фикрига кўра ёлғон маълумотларга эга деб топилган постларни реклама қилишни тақиқлаган эди. Шу тариқа, ижтимоий тармоқ фейк хабарлар тарқатилишига қарши кураш чораларини кучайтириб бормоқда, дейилади хабарномада.
2017 йил бошида Facebook жамоатчилик танқидидан сўнг дезинформацияга қарши кураш кампаниясини эълон қилган эди. Охир-оқибат ижтимоий тармоқ раҳбарияти янгилик таҳририятлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга ва шу билан бирга фейкларга қарши курашда ўз чораларини кўриб боришга қарор қилди.
Изоҳ (0)