Мустақиллик байрами арафасида Бухоро вилояти Қоракўл тумани марказидаги деҳқон бозори реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бозорда умумий қиймати 7,1 миллиард сўмлик лойиҳа Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки туман бўлими кредити, тадбиркор ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Деҳқон бозоридан 200 раста, гўшт, сут, нон ва нон маҳсулотлари, қуруқ мева ва турли ширинликлар павилонлари ўрин олган. Икки қаватли 14 дўкон ҳам қурилиб, савдо шохобчалари сони 69 тага етди.
Деҳқон бозори ёнида ҳар бири 200 машинага мўлжалланган 2 автотураргоҳ қурилиши ҳам бошлаб юборилди.
Изоҳ (0)