• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Буюк Ипак йўли бўйлаб»: Қозоғистонлик журналист Тошкент ва Самарқанд ҳақида

    Журналист Алибек Бегалинов  «Олмаота—Ўзбекистон» йўналишидаги медиа-автопойгада иштирок этмоқда. Қозоғистоннинг  «Буюк Ипак йўли бўйлаб» телелойиҳаси иштирокчиси Тhе Steppe нашрига Тошкент ва Самарқандда қаерларга бориш ва томоша қилиш ҳақида ҳикоя қилди.

    Журналистлар ва блогерлардан иборат жамоа икки машинада 14 кун ичида Тошкент, Туркистон, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Урганчга ташриф буюради.

    Фото: Тhе Steppe

    Фото: Тhе Steppe

    Биз Ўзбекистонга анча олдин — июлда боришни режалаштирган эдик. Бироқ бу ҳозирга тўғри келди — съёмкалар ўтказиш учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан расмий рухсат берилишини кутдик.

    Тошкент

    Ҳаракатларимиз бесамар кетмади — чегарадан муваффақиятли ўтдик, эрта тонгдан съёмкалар бошланди. Бизни Туризм бўйича давлат қўмитаси вакиллари кутиб олди, шунинг учун ҳеч қаерда (йўлда ҳам, объектларда ҳам) ҳеч қандай муаммога дуч келмадик. Шунга қарамасдан, мутлақо ҳамма жойда қўриқчилар рухсат ва ҳужжатларни сўради.

    Тошкентда, биринчи навбатда, Амир Темур музейига йўл олдик. Чуқур таассурот қолдирувчи экспонатлар буюк саркарда илм-фан, санъат ва маданиятга ҳомийлик қилганлиги ҳақида ҳикоя қилади. Унинг даврида Буюк Ипак йўли гуллаб-яшнаган.

    Шундан сўнг биз Қалдирғоч-бия мақбарасига йўл олдик. Тошкентда Толе Бини исми билан эмас, балки «Муқаддас қалдирғоч» деб аташларини билиб олдик. Унинг мақбараси нафақат қозоқлар, балки Ўзбекистон аҳоли ўртасида ҳам жуда машҳур. Уни қалдирғоч деб аташларининг сабаби, ўз вақтида, Толе би Тошкентда яшаган пайтда, жунғорлар ҳужуми даврида кўчиб кетишдан бош тортган.

    Фото: Тhе Steppe

    Фото: Тhе Steppe

    Унинг уйига қалдирғоч уй қурган ва Толе би уни бузишдан бош тортган. «Ахир, у муқаддас!», — дейди жунғорлар ҳарбий бошлиғи ҳамда Толе Би ва унинг ён-атрофидагиларни тирик қолдиради. Ажойиб афсона! Яна унинг мақбараси Ислом университети ичида жойлашганлигини билиб олдик. Шунинг учун у ер доим гавжум, талабалар кўп.

    Кейин бозорга бордик. Афсуски, машҳур Чорсу реконструкция қилинаётган экан, шунинг учун Олой бозорига йўл олдик ва қуруқ меваларни татиб кўрдик.

    Фото: Тhe Steppe

    Фото: Тhe Steppe

    Фото: Тhе Steppe

    Фото: Тhе Steppe

    Фото: Тhe Steppe

    Фото: Тhe Steppe

    Буюк Ипак йўли даврида Тошкент фируза, ложувард, нефрит ва сердолик конлари билан ном қозонган. Бу шаҳарнинг тез тараққий этишига сабаб бўлган.

    Тошкентдаги саёҳатимизнинг охирги нуқтаси буюк донишманд, Хожа Аҳмад Яссавий издоши Зангиота мақбараси бўлди. У ҳақда ҳам қизиқарли афсонани эшитдик. Амир Темур фармони билан Туркистонда Яссавий мақбараси қурилиши бошланганда, узоқ вақт ҳеч нарса чиқмаган, тошлар тўкилиб кетган. Шунда буюк саркарданинг тушига Яссавий кириб, биринчи Зангиота мақбарасини қуриш, кейин унга мақбара қуришни сўраган экан.

    Фото: Тhe Steppe

    Фото: Тhe Steppe

    Шундай бўлди ҳам — бугун Тошкент яқинида Зангиота улкан мажмуаси жойлашган бўлиб,  у ерда у ва унинг рафиқаси дафн этилган, Туркистонда эса буюк сўфининг мақбараси жойлашган.

    Фото: Тhe Steppe

    Фото: Тhe Steppe

    Самарқанд

    Самарқанд — Буюк Ипак йўлидаги чорраҳа. Карвонлар узоқ сафарлардан сўнг шу ерга етиб келганда, толиққан сайёҳлар улар йўлнинг ўртасида эканлигини англаган. Самарқанд — қадимий шаҳар, Римнинг тенгдоши, Амир Темур империясининг пойтахти. Шунинг учун шаҳарда тарихий ва маданият ёдгорликлари кўплигидан ҳайратланмаслик мумкин. Бизда уларга ташриф буюриш учун атиги икки кун бор эди.

    Фото: Тhe Steppe

    Фото: Тhe Steppe

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари уларнинг барчасини қамраб оладиган йўналишни ташкил этишга ҳаракат қилди. Натижада ҳар куни тўрт-бешта диққатга сазовор жойга бордик ва суратга олдик (одатда учтадан кўп жойни суратга олмас эдик).

    Самарқандда, биринчи навбатда, учта мадраса жойлашган машҳур Регистон майдонига йўл олдик. У ерда айни вақтда йирик анъанавий мусиқа фестивалининг репетиция жараёни кечмоқда. Фестиваль келгуси ҳафта бошланади. Майдон репетиция жараёни учун ўраб олинганлиги сабабли, у ерда ҳозирча сайёҳлар унчалик кўп эмас.

    Шундан сўнг Гўр Амирга бордик, Амир Темур мақбарасини томоша қилдик. Автомобильимизни мақбарага кириш жойига қўйишга рухсат беришди ва бир соатга яқин вақт давомида машинамиз янги диққатга сазовор жойга айланди. Сайёҳлар унинг олдида суратга тушди, биз эса мақбара ичкари қисмини суратга олдик.

    Фото: Тhe Steppe

    Фото: Тhe Steppe

    Амир Темур сағанасининг очилиши билан боғлиқ афсона ҳаммага таниш бўлса керак. Гўёки, қабр очилганлиги сабабли Буюк Ватан уруши бошланган, жасад қолдиқлари жойига қайтарилгандан кейин эса Совет армияси ғалаба қозонган. Бу афсона қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини билмайман, бироқ у халқ орасида барҳаёт.

    Фото: Тhe Steppe

    Фото: Тhe Steppe

    Биз Самарқанд фабрикасига ҳам бориб, гилам тайёрлаш жараёни билан танишдик.

    Фото: Тhe Steppe

    Фото: Тhe Steppe

    Шунингдек, машҳур астроном ва ҳукмдор Улуғбек обсерваторияси, Самарқанднинг қадимий бозори — Сиёб бозор ва Амир Темурнинг суюкли рафиқаси мақбараси ва масжиди — Биби хоним мажмуасига ташриф буюрдик.

    Фото: Тhe Steppe

    Фото: Тhe Steppe

    Фото: Тhe Steppe

    Фото: Тhe Steppe

    Фото: Тhe Steppe

    Фото: Тhe Steppe

    Саёҳатда давом этамиз. Навбат Бухорога.

    22.08.2017, 16:33   Изоҳ (0)   13073
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада 200 та микроГЕС ишга туширилиши мумкин

    22.08.2017, 15:42

    1 сентябрдан Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари 9 фоизга қимматлашади

    22.08.2017, 15:30

    Ўзбекистонда мактаб ва поликлиникаларда бухгалтерия тугатилади 

    22.08.2017, 15:17

    Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари эълон қилинди

    22.08.2017, 15:04

    Ангренда уйида беҳуш ётган фуқарога тезкор ёрдам кўрсатилди

    22.08.2017, 14:49

    Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектининг яна бир шакли – ўрта корхоналар пайдо бўлиши мумкин

    22.08.2017, 13:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.