Агар АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасидан фойдаланишни тўхтатса, Twitter Inc. компанияси бозор қийматининг 2 миллиард долларини йўқотади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентлик Monness Crespi Hardt & Co. компанияси таҳлилчиси Жеймс Какмакнинг фикрига таянмоқда.
«АҚШ президентидан яхшироқ бепул реклама йўқ», — маълум қилди Какмак.
Унинг қайд қилишича, агар Трамп твитлар чоп этишни тўхтатса, бунинг натижасида фойдаланувчилар сони камаймади, аммо компания номоддий активлари қиймати қисқаради.
Изоҳ (0)