Финляндия жанубидаги Турку шаҳрида номаълум шахс ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Бир неча одам яраланди. Гувоҳлар бир киши ҳалок бўлганини айтмоқда, деб хабар беради Meduza.
Жиноятчи ушланди. Полициячилар қўлга олиш чоғида уни оёғидан яралади.
Жиноятчининг мотивлари ҳозирча номаълум. Полиция Турку аҳолисига шаҳар марказига бормай туришни тавсия этди.
Хелсинки ҳамда Вантаа халқаро аэропортида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Изоҳ (0)