Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Германияда истиқомат қилувчи туркларни бўлиб ўтадиган сайловларда канцлер Ангела Меркель ҳамда Социал-демократик партия етакчиси Мартин Шульцга овоз бермасликка чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Айни пайтда Германияда Социал-демократик партия ва Христиан-демократик иттифоқ Туркияни танқид қилсам, кўп овоз тўплайман деб ўйлайди. Германиядаги барча ватандошларга айтаман, бу партияларни ҳеч қачон қўллаб-қувватламанг. Уларни ва «яшиллар»ни қўллаб-қувватламанг. Уларнинг бари — Туркиянинг душманлари», — деди Эрдўғон Истанбулда журналистлар билан уюштирилган суҳбатда.
У Туркияга душманлик кайфиятида бўлмаган германиялик сиёсатчиларни қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)