Зимбабве президенти Роберт Мугабенинг рафиқаси Грейс Йоханнесбург суди томонидан унга қарши модель қизни калтаклаш бўйича иш очилганидан сўнг дипломатик иммунитет талаб қила бошлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Гумондорнинг адвокатлари ва Зимбабве ҳукумати вакиллари гумондор дипломатик иммунитетни фаоллаштиришга қарор қилганини билдирди», — дейилади ЖАР полицияси баёнотида.
Муқаддам Грейс Мугабе ЖАРда суд олдига чиқиши маълум қилинган эди. Полиция маълумотларига қараганда, Зимбабвенинг биринчи хоними Йоханнесбург шаҳридаги меҳмонхоналардан бири 20 ёшли моделга ҳужум қилган. 52 ёшли Грейс Мугабе унинг юзига зарба берган.
Грейс Мугабе ЖАРга қандай паспорт (дипломатик ёки фуқаролик) ёрдамида саёҳат қилгани аниқлаштирилмаяпти.
ЖАРга у даволаниш учун борган эди.
Изоҳ (0)