Баҳрайн Қатар раҳбариятини ўзига қарши фитнада айблади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
2011 йили Баҳрайнда ҳукуматга қарши ғалаёнлар ва норозилик ҳаракатлари авж олган эди. Баҳрайн давлат телевидениеси ўша пайтда Қатар бош вазири Ҳамад бин Жасим ат-Таний Баҳрайннинг «ал-Вифоқ» мухолиф ҳаракати етакчиси шайх Али Салмон билан ўтказган суҳбати ёзувларини эълон қилди.
Ёзувда акс этишича, собиқ бош вазир эканлиги айтилаётган шахс ғалаёнлар раҳбарини «акцияларни тўхтатмаслик»ка чақирган.
Бундан ташқари, суҳбатдошлар Баҳрайн «мустақиллигига болта уриш ва амалдаги режимни ағдариш» мақсадида хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиргани айтилмоқда.
Айни пайтда мамлакат прокуратураси бу ёзувларни ўрганмоқда.
Изоҳ (0)