• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Икки мигрант Калифорниянинг энг бадавлат сиёсатчилари кўчасини сотиб олди (фото)

    San Francisco Chronicle нашри 35 миллионлик мега-ҳовлилар жойлашган Пресидио Террас кўчасининг Тина Лэм ва Майкл Чэн томонидан сотиб олиниши билан боғлиқ воқеа ҳақида ҳикоя қилди, деб ёзади InsiderPro.

    Сан-Франциско муниципалитети солиқлардан қарзлари туфайли кўчани сотувга қўйди, бироқ бу ҳақда бадавлат уй соҳибларини хабардор этмади. Кремний водийси муҳандиси Лэм ва кўчмас мулклар бўйича агент Чэн кўча, йўлаклар ва умумий фойдаланишдаги бошқа объектларни 90 минг долларга харид қилди.

    Ҳозирги пайтда аҳоли ва кўча эгалари ўртасидаги можаро айни авжида — жуфтлик 120 та машиналар тўхташ жойидан фойдаланиш учун ижара тўлови талаб қилмоқда. Уй эгалари ассоциацияси жуфтлик ва шаҳар устидан судга даъво киритди.

    Келинг, Пресидио Террас кўчаси нималарни ўз ичига олишини кўриб чиқамиз.

    Пресидио Террас Сан-Францисконинг энг бой туманларидан бирига киради.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Бу кварталга тенг овал шаклидаги кўчадир. Уни бу ерда камида 1905 йилдан буён истиқомат қилиб келаётган уй эгалари бошқаради.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Узоқ йиллар давомида бу ерга Калифорниянинг энг бой ва нуфузли сиёсатчилари кўчиб келиб жойлашган. Бунга ҳудуднинг бошқа жойлардан ажратилганлиги ва хавфсизлик даражасининг юқори эканлиги сабаб бўлган.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Шахсий қўриқчининг рухсатисиз ҳеч ким ичкарига кира олмайди. Black Bear Security Services кийимидаги хавфсизлик хизмати офицери тун-у кун тош дарвозаларда навбатчилик қилади.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Пресидио Террасга унинг панжарали девори ортидан назар солишга уриниб кўрамиз.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Бурчакда Тюдорлар услубидаги данғиллама ҳовли жойлашган. Аввал у сенатор Даенн Файнстайн ва унинг турмуш ўртоғи молиячи Ричард Блюмга тегишли бўлган. 16 хонали уй 1909 йилда қурилган.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Сенатор Файнстайн ҳашаматли ҳовлидан бир кўча нарида улғайган, бироқ доим унга маҳлиё бўлган. 1985 йилда у оилавий траст маблағига уйни харид қилган.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Кейинчалик сенатор ҳовлини қизи, судья Кетрин Файнстайнга берган. У 2013 йилда уйни 9,5 миллион долларга сотган.

    АҚШ Вакиллар палатасининг собиқ спикери Нэнси Пелоси қачонлардир колониал услубдаги уйда яшаган. Унда кўп йиллар давомида Демократик партия учун маблағ тўплаш бўйича тадбирлар ўтказилган.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Сан-Франциско графлиги реестри уй охирги марта соҳибини 1990 йилда алмаштирганлигини кўрсатади. У харидорга 2,7 миллион долларга тушган.

    Дарахтлар ортидан аранг кўзга ташланаётган оппоқ бино Сан-Францисконинг марҳум мэри Жозеф Алиотога қарашли бўлган. Данғиллама ҳовлида ванна хоналарининг ўзи олтита.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    2013 йилда уй 9,5 миллион долларга сотилган.

    Zillow агентлиги маълумотига кўра, июнь ойида Пресидио Хайс туманидаги кўчмас мулклар қиймати 5,1 миллион доллардан ошган. Бу Сан-Францискодаги  уйлар ўртача нархидан тўрт баробар юқоридир.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Хонадон эгалари уй соҳиблари ассоциациясига йиллик тўловларни амалга оширади. 2013 йилда у ҳар бир уй учун 3 410 долларни ташкил этган.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Ассоциация ўттиз йил давомида йилига 14 долларлик кўчмас мулк учун солиқни тўламаган. Унинг вакиллари шаҳар ҳисобларни эскирган манзилга жўнатганлиги, оқибатда нафақат тўланмаган солиқлар, балки жарима ва пенялар ҳам тўпланиб қолганлигини таъкидламоқда.

    2015 йилда шаҳар Солиқ-молия бошқармаси етказилган зарар ўрнини қоплашга қарор қилди. У 994 доллар солиқлар, жарима ва фоизларни қайтариш мақсадида кўчани онлайн-кимошди савдосига қўйди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Кўчага VMware компанияси маҳсулотлари линейкаси менежери Лэм ва бадавлат мижозлар билан ишлашга ихтисослашган кўчмас мулк агенти Чэн қизиқиб қолди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Аслида сан-хоселик жуфтлик 90 минг долларига жуда кўп нарсани қўлга киритмади.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Тош дарвоза олдидаги палмалар ва бошқа ўсимликлар энди уларга тегишли...

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    ... йўлаклар ва ажойиб тарзда тартибга келтирилган газонлар.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Бундан ташқари, квартални ўраб турган тош девор ҳам уларнинг мулкига киради.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Шунингдек, Пресидио Террасни бошқа кўчалардан ажратиб турувчи девор ҳам.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Жуфтлик кварталнинг бадавлат аҳолисидан автомобиллар тўхташ жойи учун тўлов ундиришни режалаштирмоқда. Бироқ аҳоли бундан норози. Кўча сотилганидан буён икки йилдан ортиқ вақт ўтди, бироқ кўпчилик бу ҳақда май ойидагина хабар топди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    «Бу каби воқеа юз бериши мумкинлигидан хабар топганимда ҳайратга тушдим. Исталган одам вазиятдан фойдаланиб кўча ва йўлакларимизни сотиб олиши мумкинлигидан чуқур ташвишдаман», — дейди уй эгаларидан бири.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Ўз навбатида, Чэн уларнинг шунчаки омади чопганлигини таъкидлайди.

    14.08.2017, 13:21   Изоҳ (0)   17856
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ливияда мамлакат собиқ бош вазири ўғирлаб кетилди

    14.08.2017, 12:48

    Италия пойтахтида сайёҳлар автобуси кўприкка бориб урилиши оқибатида 18 киши жабрланди

    14.08.2017, 12:44

    ОАВ: Елизавета II 95 ёшида тахтдан воз кечишни режалаштирмоқда

    14.08.2017, 12:37

    Доғистонда жангариларнинг Хунзах гуруҳи етакчиси йўқ қилинди

    14.08.2017, 12:11

    Россия ТИВ Афғонистондан АҚШ қўшинларини чиқаришга даъват этди

    14.08.2017, 10:50

    АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори КХДР билан ядро уруши бошланишига ишонмайди

    14.08.2017, 10:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.