Хитойнинг Фучжоу шаҳрида истиқомат қилувчи аёл янги туғилган қизини етимхонага курьерлик почтаси орқали юборди. Бу ҳақда, South China Morning Post газетасига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Курьер унга берилган пакет қимирлай бошлаганини, сўнг у ердан боланинг чинқириғи эшитилганини кўргач, полицияга мурожаат қилди.
Цзинань туман шифохонаси ходимлари болани таниди. Бир неча кун муқаддам туғилган қизалоқ соғлом эканлиги аниқланди.
Маҳаллий полиция 24 ёшли онани ўз боласидан воз кечишда айблади. У беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)