• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тестдаги натижасидан қатъи назар 49 нафар абитуриент давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди

    Тузатиш: Квота доирасида бошқа рақобатчиси бўлмаса ҳам, 68 баллдан кам натижага эга бўлган абитуриент талабаликка қабул қилинмайди

    Ўзбекистоннинг барча ОТМларда 1 август куни тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. «Xushnudbek.uz»нинг ёзишича, жами 31 нафар абитуриент ҳали тест жавоби чиқмасиданоқ давлат гранти асосида ўқишга киришга улгурган.

    Таъкидланишича, жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 947 нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7725 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир.

    Хабарда айтилишича, тестдаги натижасидан қатъи назар ўқишга давлат гранти асосида қабул қилинган абитуриентлар фан олимпиадалари ғолиблари ёки «Зулфия» мукофоти эгалари эмас. Улар мақсадли қабул асосида ўқишга қабул қилинганлар ҳисобланади.

    ДТМ берган маълумотга кўра, жорий йилда ўртача танлов 1 ўринга 11,0 тани ташкил этди. Лекин айрим ОТМлардаги танлов бирга бир бўлган, яъни нечта квота ажратилган бўлса, шунча абитуриент ҳужжат топширган.

    Гап шундаки, жорий йилда нафақат тиббиёт йўналишлари, балки қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам мақсадли қабул жорий этилган. Аммо бу ҳақида деярли ҳеч қаерда айтилмаган, ҳеч қаерда эълон қилинмаган. Натижада кўпчилик бундан бехабар қолган. Аҳолидаги ушбу бехабарлик тўлқини топширилган ҳужжатлар сонига ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг техник сервиси» йўналиши бўйича Хоразм ва Фарғона вилоятлари учун биттадан давлат грантида ўрин ажратилган бўлиб, шу йўналишга Хоразмдан 1 нафар, Фарғонадан 1 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу дегани ушбу иккала абитуриент тестда неча балл олишидан қатъи назар давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади. Чунки уларнинг бошқа рақобатчиси йўқ.

    Худди шундай ҳолат Ирригация институтининг қуйидаги йўналишларида ҳам учрайди:

    Йўналиш номиКвота сониАбитуриент

    сони

    1.Ҳаётий фаолият хавфсизлиги (Қорақалпоғистон Республикаси)22
    2.Касб таълими: ер тузиш ва ер кадастри (Навоий)22
    3.Касб таълими: ер тузиш ва ер кадастри (Андижон)11
    4.Касб таълими: қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш

    (Қорақалпоғистон Республикаси)

    11
    5.Касб таълими: қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Андижон)11
    6.Иқтисодиёт (сув хўжалигида) (Андижон)11
    7.Менежмент (сув хўжалигида) (Навоий)11
    8.Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги (турлари бўйича) (Андижон)11
    Мазкур ОТМда жами 10 та йўналишда квоталар сони билан абитуриентлар сони тенг бўлган. Таълим рус тилида олиб бориладиган қуйидаги йўналишларда ҳам шундай ҳолат кузатилган:

    Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Навоий)

    Иқтисодиёт (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Республикаси)

    Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш (Қорақалпоғистон Республикаси)

    Geodeзия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Республикаси)

    Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (сув хўжалигида) (Хоразм)

    Гидротехника қурилиши (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Республикаси)

    Geodeзия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) (Навоий)

    Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Жиззах)

    Ер тузиш ва ер кадастри (Фарғона)

    Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси)

    Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш (Навоий)

    Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (сув хўжалигида) (Навоий)

    Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (сув хўжалигида) (Самарқанд)

    Ер тузиш ва ер кадастри (Сирдарё)

    Сув хўжалиги ва мелиорация (Сирдарё)

    Шунингдек, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг «Зоотехника» (Андижон) ва «Касб таълими: қишлоқ хўжалигида менежмент» (Фарғона) йўналишларида ҳам шундай ҳолат мавжуд.

    Тошкент давлат аграр университетининг «Агрокимё ва агротупроқшунослик» йўналишида Андижон вилояти учун давлат гранти асосида ажратилган 1 та ўринга ҳам атиги 1 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

    Хушнуд Худойбердиевнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинишича, 15 нафар абитуриент тест натижаларидан қатъи назар тўлов контракти асосида ўқишга қабул қилинган.

    Хусусан, «Олий ҳамширалик иши» йўналиши рус гуруҳларида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Сурхондарё учун ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Наманган вилояти учун ажратилган мақсадли қабул квоталарида ҳам конкурс 1 га тенг. Энг қизиғи, Тошкент тиббиёт академиясининг «Олий ҳамширалик иши» йўналиши рус гуруҳида Фарғона вилояти учун 2 та давлат грантига ўрин ажратилган бўлиб, унга атиги 1 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Конкурс 1 га эмас, яримга тенг.

    Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти «Спорт фаолияти: эшкак эшиш» йўналишида жами 10 та ўрин (2 та грант, 8 та контракт) ажратилган бўлиб, унга жами 10 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу дегани улар орасидан 2 нафари грант, қолгани контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Фақат ўзаро аниқлаштириб олишса бўлди.

    Худди шу институтнинг "Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш» йўналиши бўйича рус тили гуруҳларида Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ҳудудлари учун тақсимланган квоталарда ҳам худди шундай ҳолат, яъни, конкурс бирга тенг. «Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш» йўналиши бўйича рус гуруҳига Самарқанд вилоятига 4 та ўрин ажратилган (2 та грант, 2 та контракт) бўлиб, унга бор-йўғи 3 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

    Қолган олийгоҳлардан фарқли ўлароқ, яъни мақсадли қабул белгиланмаган Миллий рассомлик ва дизайн институтининг «Рангтасвир: мультфильм ва компьютер мультипликацияси» йўналишида ҳам 3 та бахтли абитуриентни кўриш мумкин. Ушбу йўналишнинг рус гуруҳида 3 та квота (1 та грант, 2 та контракт) учун 3 та абитуриент ҳужжат топширган. Фақат уларнинг «кураши» 1 та грант ўрнига бўлади холос. Контракт эса нақд.

    10.08.2017, 10:07   Изоҳ (0)   55709
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юнусобод тумани Ички ишлар бошқармаси ишга таклиф қилади

    10.08.2017, 09:12

    Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди

    10.08.2017, 09:04

    Энг яхши анъаналар асосида тайёрланган нонлар!

    10.08.2017, 09:02

    Қорақалпоғистон кенгликларида қулонлар пайдо бўлди

    10.08.2017, 08:50

    Тошкент метрополитени 2030 йилгача яна 10 та янги бекат қуришни режалаштирмоқда

    09.08.2017, 19:58

    Бухоронинг бетакрор видеотаклифномаси, Damas’да тириклайин ёниб кетган тўрт киши, Оренбургда аварияга учраган ўзбекистонликлар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    09.08.2017, 19:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.