Россиялик бизнесмен, «Северсталь» компанияси соҳиби Алексей Мордашов нуфузли Forbes журнали версияси бўйича Россиянинг энг бой инсонлари рўйхатида Леонид Михельсондан ўтиб кетди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Нашр унинг бойлигини 16,8 миллиард долларга баҳолади. Михельсоннинг давлати эса 16,2 миллиард долларни ташкил этади.
Шарҳларда айтилишича, Мордашовнинг бу қадар кескин кўтарилишига унинг активлари нархи ошиши эмас, балки «Новатэк» акцияларининг тушиб кетиши оқибатида Михельсонга инвесторлар ишончининг йўқолиши сабаб бўлди.
Илгариги рейтинг эълон қилинганидан бери Мордашовнинг бойлиги 63 миллион долларга ошди.
Изоҳ (0)