Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов «Ал-Жазира» сафидаги илк голини урди, деб маълумот берди «Championat.asia» сайти.
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Амирлик клуби синов-назорат ўйинида Голландиянинг «Фортуна Ситтард» клубига қарши ҳаракат қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган. «Ал-Жазира» сафидаги голлардан бирига ўзбекистонлик футболчи муаллифлик қилган.
Сардор Рашидов учрашувда 45 дақиқа ҳаракат қилди, деб ёзилган хабарда.
Аввалроқ Рашидов Амирлик чемпионатининг амалдаги ғолиби билан 2 йиллик шартнома тузганди. Клубнинг Осиё Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳаракат қилиши Рашидов эътиборини тортганди.
Изоҳ (0)