Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонлик Азамат Абдураимов Жаҳон термаси сафида майдонга тушиш учун таклиф этилди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

5—6 август кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳри ЭКСПО—2017 фахрийлар турнирига мезбонлик қилади. Унда мезбонлардан ташқари Россия, Германия, Италия, Португалия термалари иштирок этади. Шунингдек, жаҳон футболининг яқин ўтмишдаги юлдузларидан иборат яна бир жамоа бўлади.

Азамат Абдураимов Қозоғистондаги турнирда жаҳон юлдузлари қаторида тўп суради. У билан биргаликда машҳур футболчилардан Гаиска Мендьета, Эрнан Креспо, Муҳсин Муҳаммадиев, Александр Шовковский, Жан-Пьер Папен, Яри Литманен, Винсен Кандела кабилар ҳам Астанага таклифнома олган.

Фото: «Championat.asia»

Фото: «Championat.asia»

ЭКСПО—2017 фахрийлар турнири Москвадаги «Афсоналар кубоги» томонидан ташкил этилаётгани айтилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Киевдаги бомбапаноҳларнинг 44 фоизи ёпиқ ёки яроқсиз экани маълум қилинди
Маҳаллий
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбусга тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Маҳаллий
Тошкентда пул эвазига ҳаж визаси ва квота олиб бермоқчи бўлганлар ушланди