Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ер усти муқобил телеузатиш 2018 йилнинг декабригача босқичма-босқич тўхтатилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17 июлдаги «Рақамли телеузатишга ўтиш ва ер усти муқобил телеузатишни тўхтатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 502-сонли қарори билан белгиланди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикасида ер усти муқобил телеузатишни босқичма-босқич тўхтатиш графиги тасдиқланди.
Унга мувофиқ, умуман Ўзбекистон ҳудудида 2018 йил 5 декабригача, Тошкент шаҳрида эса 2018 йил 15 июлига қадар муқобил телеузатиш тўхтатилади.
Изоҳ (0)