«Қирғизистон гўзали 2013» унвонига эга бўлган 22 ёшли Жибек Нукеева вафот этди. Бу ҳақда KNews хабар бермоқда.
Илгари қиз саркома ўсимтали хасталигига чалингани маълум бўлган эди. У бу ҳақда қирғизистонликларга мактуб йўллаган ва миллионлаб одамлар томонидан қўллаб-қувватланган эди.
Қирғизистон фуқаролари унинг даволанишига пул тўплай бошлади. Нукеева Италия, Туркия, Исроилнинг энг яхши клиникаларида даволанди, лекин унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имконияти бўлмади.
Изоҳ (0)