Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифасида АҚШда Шавкат Мирзиёевнинг ўзбекистонликлар билан учрашувини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.

Фото: UzReport

Фото: UzReport

Вазир АҚШдаги ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, шундай ёзди: «Хабарингиз бор, Ўзбекистон Президенти сентябрда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюради. Шундай экан, унинг ўша ерда яшаётган атоқли ўзбеклар билан учрашувини ташкил қилмаймизми? Масалан, мен АҚШда таълим олаётган чоғимда, 1999 йилда у ерда Биринчи Президентимиз билан учрашганим мен учун ажойиб тажриба бўлган. Агар биз шундай учрашувни уюштирсак, бу у ерда яшаётган ҳамюртларимиз учун ҳам эсда қоларли ҳодиса бўларди, деб ўйлайман.

Бунинг учун менга салоҳиятли иштирокчилар рўйхатини тузишда ёрдам берувчи кўнгиллилар керак. Агар биз у ерда яшаётган ва бундай учрашувга қизиқиш билдираётган кўплаб атоқли ўзбеклар (масалан, олимлар, профессорлар, докторлар, бизнесменлар, халқаро ташкилотлардаги олий мансабдорлар ва бошқа муваффақиятли кишилар, шу жумладан талабалар) рўйхатини туза олсак, мен бу ғояни Маъмуриятга етказишга ҳаракат қиламан».

Шерзод Шерматов фойдаланувчиларни бошқа фикр ва таклифлар бўлса, унга юборишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрида БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида қатнашиш учун Нью-Йоркка сафар қилиши мумкинлиги хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади