БААнинг Дубай шаҳрида йирик озиқ-овқат мажмуаси қурилиши бошланди. Лойиҳа қиймати 1,5 триллион долларни ташкил қилади, деб хабар беради UAEInside.
Dubai Food Park майдони 51 миллион квадрат метрдан ошади. Кенг миқёсли лойиҳа Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтум иштирокида бошлаб юборилди. Унинг сўзларига қараганда, бундай йирик савдо майдончасининг яратилиши амирликнинг минтақадаги озиқ-овқат бозорида рақобатбардошлигини оширади.
Дубай озиқ-овқат боғи денгиз, ҳаво ва ер усти йўллари учун қулай жойлашувга эга бўлади.
Қурилиш якунланиши билан Dubai Food Park кенгроқ лойиҳа — Dubai Wholesale City’нинг бир қисмига айланади.
Изоҳ (0)