Ироқ ҳукумат кучлари Мосулнинг тарихий қисми устидан назоратни тўлиқ тиклади. Бу ҳақда аксилтеррор операцияси қўмондонлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Шу билан бирга, террорчилар Мосул ҳудудидаги бир неча ўн квадрат метрни тутиб туришда давом этмоқда. Охирги кунлар мобайнида 35 нафар жангари йўқ қилинди.
ИШИД томонидан қозонилган ғалаба ҳақида Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий озод этилган Ғарбий Мосулдаги чиқиши чоғида эълон қилиши кутилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)