Россия президенти Владимир Путин Европа давлатларига қарши жавоб санкцияларини 2018 йил 31 декабрга қадар узайтириш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
29 июнь куни Европа Иттифоқи Кенгаши Россияга қарши санкцияларни яна ярим йилга — 2018 йил 31 январга қадар узайтиргани маълум бўлди. Россия бунга қарши жавоб чоралари кўришга қарор қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг жавоб санкциялари пакети президент билан келишилишини бош вазир Дмитрий Медведев 29 июнь куни маълум қилган эди.
Изоҳ (0)