Тармоқда Prada брендининг 185 доллар турадиган ва пуллар боғламини мустаҳкамлаш учун мўлжалланган канцелярия қисқичлари фаол муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Twitter’да ўнлаб фойдаланувчилар модалар уйи вакилларини фантазиясизликда айблади.
«Чинданми, Prada дизайнерлари? Ғояларингиз буткул тугадими? Унда 185 доллар турадиган қисқични қолган фантазияни йўқотмаслик учун фойдаланинг», — дейилади изоҳлардан бирида.
Бошқа фойдаланувчилар қисқични сотиб олишга шунчалик суммани сарфлаган тақдирда ҳам уни қўллашга пул қолмаслигини қайд этган.
«Қисқич учун пул ишлаб топган пайтимда уни ишлатиш учун ҳеч вақо қолмаса керак».
Айрим фойдаланувчилар канцелярия буюми шу даражада қиммат турадиган даврда яшаётганлари билан «фахрланган».
Изоҳ (0)