Европа Иттифоқи Кенгаши Россияга қарши иқтисодий санкцияларни 2018 йил 31 январга қадар узайтирди. Бу ҳақда махсус баёнотда айтилди, деб хабар беради «ТАСС».
Ушбу қадам техник характерга эга: санкциялар муддатини ярим йилга узайтириш қарори 22 июнь куни Евроиттифоқ саммитида қабул қилинган эди.
Аксилроссия санкциялари пакети охирги марта шу йилнинг январидан 31 июлигача узайтирилган эди.
Изоҳ (0)