Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва Шимолий Ирландия Демократик юниончилар партияси раҳбари Арлин Фостер парламентда коалиция тузиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, ушбу келишув доирасида Консерватив партия парламент кўпчилиги мақоми учун зарар ўн овозга эга бўлади. Ушбу овозларни партия сайловда тўплай олмаган эди.
Келишув бўйича, шунингдек, Шимолий Ирландия 2,4 миллиард доллар миқдорида молиявий кўмак олади. Бу маблағ соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳа каби тармоқларни кейинги икки йил давомида ривожлантиришга сарфланади.
Изоҳ (0)