АҚШ олий суди мамлакат президенти Дональд Трампга мамлакатга олти мамлакатдан (Эрон, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан) муҳожирларнинг ва ҳар қандай қочқинларнинг киришини қисман тақиқлашга рухсат берди. Бу ҳақда «TV.net» хабар бермоқда.
Суд ҳукмига кўра, у ёки бу гуруҳларнинг мамлакатга киришини чекланган ҳажмда тақиқлаш АҚШ фуқароларининг манфаатларига таъсир кўрсатмайди, шу боис бундай тақиқ президент томонидан жорий этилиши мумкин. Фақатгина АҚШ фуқаролари билан у ёки бу муносабатда бўлган гуруҳлар ушбу тақиқдан истисно қилинади.
Суд томонидан Трамп илгари сураётган қонун лойиҳасининг маъқулланиши вақтинчалик кучга эга — иш октябрь ойида тўлиқ кўриб чиқилади, унга қадар эса суд қарори амал қилади.
Изоҳ (0)