GM Uzbekistan компанияси Chevrolet Labo микровенининг янгиланган версияси устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Режага кўра, 2017 йилнинг ўзидаёқ Labo’нинг кузови узайтирилган вариантлари ишлаб чиқарилади.
Компания ҳар йили худди шундай модификацияда 5 мингтагача автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ GM Uzbekistan 2021 йилгача иккита янги моделдаги автомобилни ишлаб чиқариши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)