Қозоғистон аҳолиси жорий йил июль ойида 18 миллион кишига етади. Бу ҳақда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев Бутунжаҳон қозоқлар қурултойида маълум қилди, дея хабар беради «Nur.kz».
«Фаровонлик ошиб боргани сари аҳоли сони ҳам ортиб бормоқда. Агар илгари ҳар йили 200 минг чақалоқ туғилган бўлса, ҳозирда 400 минг чақалоқ дунёга келмоқда. 1 июль куни эса Қозоғистон аҳолиси 18 миллион кишига етади», — таъкидлади Қозоғистон президенти.
Назарбоевга кўра, 1991 йили, мустақиллик эълон қилинганида Қозоғистон аҳолиси таркибида қозоқлар улуши 40 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 70 фоиздан ошди.
Изоҳ (0)