Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати янги ҳайдовчилик гувоҳномасининг имкониятлари ҳақида видеоролик тақдим этди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Ҳукуматнинг охирги қарорларидан бирига кўра мамлакатда янги «ақлли» ҳайдовчилик гувоҳномалари жорий этилмоқда — улар айни пайтда хорижда қўлланиладиган ID-карталар сингари ўзида маълумот сақлайди ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Гувоҳномалар пластикдан ишланиб, жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақамини ва махсус электрон белгини (NFC Смарт-карт) сақлайди, бу ускуналар ўртасида контактсиз ахборот алмашиш имкониятини беради.
Изоҳ (0)